Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шимолий Кореяда суиқасд дронларини оммавий ишлаб чиқаришга буйруқ берилди

Шимолий Кореяда суиқасд дронларини оммавий ишлаб чиқаришга буйруқ берилди

Ким Чен Ин суиқасд дронлар синовини кузатди ва ҳаво қуролларини ишлаб чиқаришни кучайтиришни истамоқда. Шимолий Кореянинг сўнгги ҳарбий амалиёти АҚШ, Жанубий Корея ва Япония қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказаётган пайтга тўғри келди.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин суиқаад дронларни «оммавий ишлаб чиқариш»га буйруқ берди ва бутун дунё бўйлаб бундай учувчисиз учиш аппаратларини жорий этиш ҳарбий назарияни зудлик билан янгилашни талаб қилишини айтди.

Ким Шимолий Кореянинг учувчисиз ҳаво технологиялари мажмуаси томонидан ишлаб чиқарилган қуруқлик ва денгиз нишонларини уриш учун мўлжалланган дронларнинг синовларини назорат қилган.

«У церийали ишлаб чиқариш тизимини имкон қадар тезроқ қуриш ва тўлиқ миқёсда оммавий ишлаб чиқаришга ўтиш зарурлигини таъкидлади», — дея хабар беради Корея марказий ахборот агентлиги.

«Суиқасд дронлари» - бу душман нишонларига атайлаб урилиш учун мўлжалланган портловчи моддаларни ташувчи ҳаво аппаратлари.

Киритилди: 22:00 15.11.2024. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!