Но Гван Чхоль КХДР 14-Олий халқ ассамблеяси (ХХҚ) 11-сессиясида янги мудофаа вазири этиб тайинланди.
Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги (KSNA) хабар берди.
7 октябрдан бошлаб икки кун давом этган сессия кун тартибидаги бешинчи масала сифатида кадрлар тайинланиши кўриб чиқилди.
KSNA шунингдек, Ли Ман Су давлат қурилиш назорати вазири, Ким Сунг Бин эса Давлат фан ва технология қўмитаси раиси бўлганини таъкидлайди.
Бунгача КХДР мудофаа вазирлигини Кан Сун Нам бошқарган.