Ўрта ва узоқ масофага учувчи гипертовушли баллистик ракета учирилиши 6 январ куни Пхенян яқинидаги полигондан амалга оширилди, деб хабар берди Корея марказий телеграф агентлиги.
Айтилишича, ракета 1500 километр масофани босиб ўтиб, товуш тезлигидан 12 баробар кўпроқ масофани босиб ўтган ва океаннинг мўлжалланган ҳудудига тегиб, ўзининг биринчи чўққиси 99,8 километрга, иккинчи чўққиси эса 42,5 километрга етган. Синовларни кузатган Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг айтишича, янги ракета тизими “Тинч океани минтақасидаги ҳар қандай душманни ишончли тарзда тўхтатади”.
Пхеняннинг хабари катта эҳтимол билан “сохта”, дейди Жанубий Корея штаб бошлиқлари. Жанубий Корея, Америка ва Япония ҳарбийларининг ҳисоб-китобларига кўра, ракетанинг парвоз масофаси тахминан 1100 кмни ташкил этган, шу билан бирга у иккинчи эълон қилинган энг юқори баландликка чиқмаган.