Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Шимолий Корея сунъий интеллект ёрдамида бошқариладиган янги ракета тизимини синовдан ўтказди

Шимолий Корея сунъий интеллект ёрдамида бошқариладиган янги ракета тизимини синовдан ўтказди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг янги ракета тизимлари синовларини шахсан кузатди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар берди.

Расмий Пхенян томонидан берилган баёнотга кўра, бу галги синовларда сунъий интеллект (СИ) технологиялари асосида бошқариладиган тактик қанотли ракетанинг нишонга урилиш аниқлиги текширилган.

Мутахассисларнинг қайд этишича, ушбу қурол замонавий навигация тизими билан жиҳозлангани туфайли анъанавий ракеталардан тубдан фарқ қилади.

«КХДРнинг янги тактик қанотли ракетаси парвоз вақтида ер майдони релефига автоматик тарзда мослашадиган (контурли) ва ўта аниқ ҳаракатланишни таъминлайдиган навигация тизимига эга», — дейилади КМТА хабарида.

Киритилди: Бугун 12:08. Ўқилди: 156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!