КХДР раҳбари Ким Чен Ин халқаро масалаларда, жумладан, Украинадаги вазиятда Россияни қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
Бу ҳақда у Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу билан учрашувда маълум қилди.
Шимолий Корея етакчиси Россия “мамлакат суверенитети, унинг ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлиги”ни ҳимоя қилишда муваффақиятга эришишига ишонч билдирди.
Музокаралар чоғида Ким Чен Ин ва Шойгу халқаро вазият ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилган. Ҳисоботда таъкидланганидек, томонларнинг позициялари тўлиқ мос келади.
Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби, ўз навбатида, КХДР етакчисига Курск вилояти учун жангларда корейс халқи вакилларининг иштироки учун Россия раҳбариятиги алоҳида миннатдорчилик билдирди.