Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

«Шериклигимизнинг энг яхши кунлари ҳали олдинда» – Урсула фон дер Ляйен

«Шериклигимизнинг энг яхши кунлари ҳали олдинда» – Урсула фон дер Ляйен

Cўнгги йилларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи бир-бирига мисли кўрилмаган даражада яқинлашди. Бу ҳақда Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен 6 ноябрь куни «Ўзбекистонда Европа иқтисодиёти кунлари» бизнес-форумининг очилиш маросимидаги видеомурожаатида гапирди.

Европа–Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси (EUROUZ) томонидан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги ишбилармонлик имкониятларини яратиш мақсадида ташкил қилган тадбирда Ўзбекистон ва ЕИнинг 300 дан зиёд ҳукумат ва ишбилармон доиралари вакиллари қатнашди.
«Шериклигимизнинг энг яхши кунлари ҳали олдинда» – Урсула фон дер Ляйен

Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен ўз видеомурожаатида Ўзбекистоннинг жаҳон савдо ва инвестициялардаги роли ортиб бораётгани, шунингдек, муҳим геосиёсий мавқега эга эканини таъкидлади.

«Сиз нафақат Осиёда, балки глобал савдо йўналишлари ва инвестиция оқимларида ҳам ўз марказий ўрнингизни қайтармоқчисиз. Европа эса Ўзбекистоннинг минг йиллик тарихидаги ушбу янги бобда сизнинг ҳамкорингиз бўлишни истайди», – деди Урсула фон дер Ляйен.

ЕК президенти яқин истиқболда Брюссель ва Тошкент робиталарида икки муҳим воқеа кутилаётганини қайд этди.

«Тез орада Ўзбекистон ва Европа ўртасида инвестиция ва савдони янада кўпайтирадиган янги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаймиз. Мен келгуси йили Самарқанд шаҳрида тарихда илк бор ўтказиладиган Марказий Осиё – Европа Иттифоқи саммитини сабрсизлик билан кутмоқдаман. Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган шу паллада бир нарсага аминман: шериклигимизнинг энг яхши кунлари ҳали олдинда!» – деди у.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ЕИ компаниялари билан умумий қиймати 30 миллиард доллардан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга оширилаётганини қайд этди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Европа капитали иштирокида 1000 га яқин корхона фаолият кўрсатмоқда. Улар учун электротехника, машинасозлик, кимё, тоғ-металлургия, энергетика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга энг қулай шароитлар яратилмоқда.

ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар мамлакатимизда амалга оширилаётган ортга қайтмас тусга эга ислоҳотларнинг натижалар, иқтисодиётнинг очиқлиги ва инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитларни юксак баҳолаб, Европа компанияларини турли соҳалардаги қўшма лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирди.
«Шериклигимизнинг энг яхши кунлари ҳали олдинда» – Урсула фон дер Ляйен

Дипломат 2023 йилда икки ўртадаги савдо кўрсаткичи 5 миллиард евродан ошганини ҳам маълум қилди.

Тадбир якунида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Хомашёнинг қўшилган қийматини яратиш барқарор занжирлари соҳасида стратегик шериклик бўйича ўзаро англашув меморандумини амалга оширишга доир «Йўл харитаси» имзоланди.

Кейинги йилларда Тошкент ва Брюссель ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди.

2023 йил 22 ноябрь куни Ўзбекистоннинг ЕИ Преференцияларнинг бош тизими (GSP+) бўйича бенефициар мақоми яна тўрт йилга, яъни 2027 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Жорий йил 5 апрель куни томонлар жуда ҳам муҳим бўлган хомашё (CRM) соҳасида барқарор нарх-наво занжирини ривожлантиришга қаратилган Англашув баённомасини имзолади.

ЕИ илгари Ўзбекистонни фақат қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ислоҳотлар борасида қўллаб-қувватлаган бўлса, эндиликда ҳамкорлик уфқи анча кенгайди.

Киритилди: 12:18 07.11.2024. Ўқилди: 864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!