Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Шайхонтоҳурда яна бир ноқонуний қурилган дўкон бузилди

Шайхонтоҳурда яна бир ноқонуний қурилган дўкон бузилди


Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор фуқаро А.Р.зиммасига Шайхонтоҳур тумани, Жарариқ мавзеси, 11 уй олдидаги 0,110 кв.м ер майдонидаги ноқонуний қурилмани бузиб ташлаш ҳамда ноқонуний эгалланган ер майдонини бўшатиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур туман бўлимига 21.10.2023 йилда келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари даврида, фуқарога қонун талаби асосида эгалланган ер майдонини бўшатиш, у томонидан қурилган ноқонуний қурилмани бузиб ташлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, қарздор суд қарорини бажармай келди.

Шундан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, натижада ноқонуний қурилма мажбурий тартибда бузилди ва ер майдони бўшатиб қўйилди.

Киритилди: 20:42 09.02.2024. Ўқилди: 925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!