Шайхонтоҳур МИБ мансабдорлари 202,9 млрд. сўмлик ижро ишларини бости-бости қилгани аниқланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 200 та ижро ишида қонунбузарликга йўл қўйилганини аниқлади.
Хусусан, бюро иш юритувида бўлган “С.Б” МЧЖдан 19 млрд сўмлик, “П.П” МЧЖдан 179,2 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари ноқонуний йўл билан тугатилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.