Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Шахматчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди!

Шахматчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди!

16-21 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида шахмат бўйича 9-17 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида рапид ҳамда блиц йўналишларида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу дунё биринчилигида юқори натижа қайд этиб, жами 12 та медаль қўлга киритди: 5 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза.

Ушбу натижа билан терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин мусобақа мезбони Туркия терма жамоасига насиб этди (8 та медаль). Кучли учликни россиялик шахматчилардан иборат FIDE жамоаси 6 та медаль билан якунлади.

Қўшни Қозоғистон терма жамоаси ҳам чемпионатда муносиб иштирок этиб, 9 та кумуш ва 4 та бронза, жами 13 та медал жамғарди ва 8-ўринни эгаллади.

Киритилди: Бугун 15:56. Ўқилди: 245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!