Қозоғистонлик мағлубият нималигини билмай келаётган UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов журналист томонидан ушбу мавзуда берилган саволга жавоб қайтарди.
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида дунёга келган Раҳмонов 2011 йилда Қозоғистон фуқаролигини қабул қилган эди.
"Мен Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида туғилганман. У ерда ҳаво ҳарорати жуда ҳам иссиқ: ёзда 45–55 даража кузатилади. Кундуз кунлари кўчада юриш иложсиз. 2011 йилда бутунлай Қозоғистонга кўчиб ўтдим. Миллатим қозоқ бўлгани учун Қозоғистон фуқаролигини олишда муаммога дуч келмадим. Ўша йилнинг ўзидаёқ мамлакат чемпионатларида иштирок эта бошладим", — дея "Друг Шаекин" подкастига интервью берган Раҳмонов.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Раҳмоновнинг ММАдаги профессионал рекорди 18-0 кўринишида. Айни пайтда у яримўрта вазн тоифасида UFC рейтингида 3-ўринни эгаллаб турибди. Шавкат сўнгги жангини 2023 йилнинг декабрь ойида америкаоик Стивен Томпсонга қарши ўтказиб, рақибини иккинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди.