Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёевнинг ўғли ва куёвлари Дубай амирлиги ҳокимининг тўйида иштирок этди (фото)

Шавкат Мирзиёевнинг ўғли ва куёвлари Дубай амирлиги ҳокимининг тўйида иштирок этди (фото)

БАА Президентининг ўринбосари, Бош вазир, Дубай Амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумнинг ўғиллари тўйларида иштирок этди.

Эслатиб ўттамиз, Дубай амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумнинг уч нафар ўғли рамазон ойидан илгари, апрелнинг охирларида бирваракайига оила қурган эди. 

36 ёшли шаҳзода Ҳамдан катта ўғил сифатида меросхўр ҳисобланиб, у ўз қариндоши Шейха бинт Саид бин Тани ал-Мактумга уйланди.

35 ёшли вице-меросхўр шаҳзода Мактум бошқа бир қариндоши шайх Марям бинт Бутти ал-Мактум билан оила қурди. 

 

32 ёшли Дубай таълим жамғармаси раиси шаҳзода Аҳмад амакиваччаси шайх Медия бинт Далмуж ал-мактум билан турмуш қурди.

 

Ушбу қўшалоқ тўй тантаналарида Ўзбекистон номидан давлат раҳбарининг куёвлари, ўғли ҳамда набираси иштирок этган. Бу ҳақда Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

 

Ушбу тўйга президентнинг куёвлари Ойбек Турсунов, Отабек Умаров, ўғли Миралишер, невараси Миромон ташриф буюрган.

«БАА Президенти ўринбосари, Бош вазир, Дубай Амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Ҳазрати Олийларининг ўғиллари тўйлари муносабати билан табриклаймиз», — деб ёзади Отабек Умаров.

Киритилди: 12:56 07.06.2019. Ўқилди: 8177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!