Бугун 30 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёевнинг бошланган иш ҳафтаси ҳар доимгидек муҳим воқеаларга бой бўлиши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёевнинг бошланган иш ҳафтаси ҳар доимгидек муҳим воқеаларга бой бўлиши кутилмоқда

Бугун давлатимиз раҳбари жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказади.

Куннинг иккинчи ярмида Президентимиз АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилади.

Маълумки, Ўзбекистон тарихий тадбир – ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини қабул қилмоқда. Президентимиз Самарқандга ташриф буюриб, илк бор Париж шаҳридан ташқарида ўтказилаётган анжуманнинг очилишида иштирок этади, маданият, илм-фан ва таълим соҳаларидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларни илгари суради ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Бундан ташқари, жорий ҳафтада мамлакатимизга Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб ташриф билан келади. Саммитлар доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Киритилди: 11:08 27.10.2025. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!