Россия президенти бу ҳақда ҳарбий госпиталга ташрифи чоғида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, синовлар 28 октябр куни ўтказилган.
"Посейдон”нинг қудрати бизнинг энг истиқболли қитъалараро ракетамиз — “Сармат”никидан анча юқори. Бундай қуролнинг муқобили дунёда ҳеч кимда йўқ", — деди Путин.
У синовларни улкан муваффақият деб атаб, “Посейдон”нинг ҳаракат тезлиги ва чуқурликда юриш қобилияти жиҳатидан дунёда тенги йўқлигини таъкидлади. Путин шунингдек, тез орада “Сармат” қитъалараро ракетаси тез орада жанговар навбатчиликка қўйилишини қўшимча қилди.
“Посейдон” сув ости қурилмаси Россия ядро энергия тизимига эга.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябр куни Путин, Россия чексиз учиш масофасига эга ва ядро двигатели билан жиҳозланган “Буревестник” қанотли ракетасини синовдан ўтказганини маълум қилган эди.