Бугун 30 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Остонада Тўқаевнинг собиқ маслаҳатчиси ўлдирилди

Остонада Тўқаевнинг собиқ маслаҳатчиси ўлдирилди

Қозоғистонда президентнинг собиқ маслаҳатчиси ва президент алоқа хизматининг собиқ раҳбари Ержан Бабакумаров ўлдирилди.

Бу ҳақда "Казинформ" хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўлимга ҳужум сабаб бўлган. Гумонланувчи қўлга олинган.

"Фожеа 30 октябрга ўтар кечаси содир бўлган. Дастлабки маълум бўлишича, Ержан Бабақумаров кечани дўстлари билан ўтказган. Йиғилганлар ўртасида низо келиб чиққан ва жанжал муштлашувга айланган. Бобоқумаров олган жароҳатлари натижасида вафот этган", - дейилади хабарда.

Ержан Бабақумаров Ахборот вазирлигида, Олмаота ҳокимлигида, Бош вазир девонида ва Президент маъмуриятида масъул лавозимларда ишлаган.

У, шунингдек, Сиёсий фанлар жамоат академиясининг академиги ва Қозоғистон сиёсий фанлар уюшмаси аъзоси эди.

2019 йилда Бабақумаров Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг маслаҳатчиси бўлди. Унинг охирги лавозими президент ҳузуридаги марказий алоқа хизмати директори бўлган.

Киритилди: Бугун 13:10. Ўқилди: 1197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!