Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.
Қўшма Штатлар разведкасининг сўнгги баҳолашида Россия президенти Владимир Путиннинг Украинадаги урушни давом эттириш ва жанг майдонида ғалаба қозонишга бўлган қатъияти ҳеч қачон бугунгидек кучли бўлмагани қайд этилган.
Нашр маълумотларига кўра, шу ойда Конгресс аъзоларига тақдим этилган таҳлилий ҳисобот Россиянинг Украина масаласида муросага тайёрлигидан дарак берувчи ҳеч қандай белгилар йўқлигини кўрсатган.