Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевга “Ўзбекистон Қахрамони” унвонини бериш борасидаги таклиф қўллаб-қувватланаётгани, ташаббус оқилона эканини қайд этади.
"Obyektiv.uz" манбасининг ёзишича, Журналист Шарофиддин Тўлаганов эса Фэйсбукдаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳида Шавкат Мирзиёевга “Мустақиллик” орденини бериш таклифини илгари сурди. Журналист келтирган маълумотларга кўра, шу пайтга қадар бу мукофот билан икки киши – ўзбек адабиётида “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён” асарлари билан из қолдирган ёзувчи Абдулла Қодирий, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мустақиллик меъмори Ислом Каримов тақдирланган.
Журналист Шавкат Мирзиёевни мустақилликни мустаҳкамлаш йўлида кечаю кундуз меҳнат қилаётгани учун ҳам бу мукофотга ҳақли маънода муносиб деб баҳолаган.