Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистонда 11 нафар шифокор коронавирусга чалинган"

Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистонда 11 нафар шифокор коронавирусга чалинган"

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар бемор орасида 11 нафар шифокор ҳам мавжуд, деб маълумот берди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев. 

26 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида коронавирус касаллиги бўйича эпидемиологик вазият ҳамда амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда давлат раҳбари COVID-19 инфекциясини юқтириб олган беморлар орасида 11 нафар шифокор ҳам бор. 

Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълумотига кўра, беморларнинг 13 нафарида зотилжам пайдо бўлган. 

Мана шу беморлардан 4 нафарининг аҳволи даволовчи мутахассислар томонидан оғир деб баҳоланмоқда, дея қўшимча қилган у.

Таъкидланишича, коронавирус билан касалланган беморларни даволаш пайтида вирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига 100 миллион сўм компенсация тўланади.

Киритилди: 19:52 26.03.2020. Ўқилди: 4069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!