Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Сирдарёга портлашни ўрганиш учун ишчи гуруҳ жўнатди

Шавкат Мирзиёев Сирдарёга портлашни ўрганиш учун ишчи гуруҳ жўнатди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг айтишича, Сирдарё вилоятидаги ҳарбий қурол-яроғ сақланадиган омборлардан биридаги портлаш ҳақида давлат раҳбарига зудлик билан хабар берилган.

— Бундай техноген характердаги ҳодисалар ҳақида президентга зудлик билан хабар берилади. Ушбу вазиятда ҳам давлат раҳбарига тезликда ахборот берилди ва Президентимиз томонидан тегишли ташкилот ҳамда идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ҳодиса жойига юборилди.

Ишчи гуруҳ дарҳол талофотлар таҳлили билан шуғулланди. Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ҳамда вилоят ҳокими бошчилигида махсус комиссия тузилиб, талофотлар оқибатини тезда бартараф этиш бўйича иш бошланди, — дейилган хабарда.

Шунингдек, Асадов якка портлаш иборасига аниқлик киритиб кетган. Якка портлаш — кейинчалик ҳеч қандай детонация бермайдиган портлашдир.

Техноген ходиса рўй берган омбор XX асрнинг 40 йилларида қурилган бўлиб, илгари техник қоидаларга кўра бундай омборларда катта қурол-яроғ сақланар эди. Аммо 2016 йилдан сўнг барча омборлар реконструкция қилинмоқда. Барчасининг атрофида жаҳон стандартларига кўра кичик омборлар қурилмоқда ва уларда кам миқдорда қурол-яроғ сақланмоқда.

Барча объектларда жаҳон стандартларига кўра қўйиладиган талаб асосида инженер-муҳандислик ишлари олиб борилмоқда. Натижада портлаш содир бўлган тақдирда ҳам имкон қадар зарар келтирувчи жисмларнинг атрофга сочилишининг олди олинади.

Сирдарё вилоятидаги портлаш ҳам шундай омборлардан бирида содир бўлган ва хавфсизлик талабларига амал қилингани туфайли катта талофот бўлмади. Асосий зарарланиш ҳам ён-атрофдаги биноларнинг том ва ойна қисмига тўғри келган. Яъни, портлаш тўлқини туфайли биноларга қисман зарар етса ҳам, турли жисмлар тарқашининг олди олинди.

Бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:34 24.10.2022. Ўқилди: 3818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!