Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Қанчалик қийин бўлмасин, биз олдимизга қўйган улкан мақсадларга албатта етамиз"

Шавкат Мирзиёев: "Қанчалик қийин бўлмасин, биз олдимизга қўйган улкан мақсадларга албатта етамиз"

Сўнг Президентимиз фаол ёшлар билан мулоқот қилди.

Турли ҳудудлардаги олий таълим муассасалари ва нодавлат ўқув марказлари, корхона ва фермер хўжаликлари вакиллари, ёш олим ва спортчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди, таклифлари кўриб чиқилди.

“Бугунги кунда Ватанимиз ўз тараққиётининг янги бир тарихий босқичига қадам қўймоқда. Бу даврда олдимизда илгари дуч келмаган мураккаб вазифалар, ғов ва тўсиқлар пайдо бўлиши табиий, албатта. Лекин қанчалик қийин бўлмасин, биз олдимизга қўйган улкан мақсадларга албатта етамиз.

Чунки бизнинг олис ва яқин тарихда не-не синовлардан ўтган, донишманд халқимиз бор, бугун барча соҳа ва тармоқларда майдонга дадил чиқаётган ғайрат-шижоатли ёшларимиз бор.

Сизлар билан маслаҳат ва мулоқотни ўз фаолиятимизда асосий мезонлардан бири, деб биламиз.

Сизлар ҳам бундай юксак ишончга муносиб бўлиб, жонажон Ватанимизни ҳар томонлама ривожланган, гўзал ва фаровон мамлакатга, Учинчи Ренессанс диёрига айлантиришда олдинги сафларда бўласиз, деб ишонаман” - деди Президент сўзининг якунида.

Киритилди: 17:01 14.02.2025. Ўқилди: 958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!