Тақдимотда жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб соддалаштирилган солиқ режими чегарасини 1 млрддан 5 млрд сўмгача ошириш таклиф қилинди.
Шунингдек, паст хавф даражадаги тадбиркорлар учун ҚҚС ҳисоб-китоблари ва текширувларни қисқартириш, ҳамда банк ҳисобрақамларини очишни автоматлаштириш масаласи кўриб чиқилди.
Эндиликда солиқ хавфи 500 млн сўмгача бўлган ҳолатларда солиқ аудити ўтказилмаслиги, бизнесни “сунъий бўлиш”га қарши янги енгилликлар жорий этилиши мумкин.
Ҳукумат эса бу орқали 600 мингдан ортиқ кичик бизнеснинг қонуний ўсишини ва солиқ базаси ҳисобидан бюджетга йилига 2 трлн сўм қўшимча тушишини прогноз қилмоқда.