Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев чет эл сафарига жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев чет эл сафарига жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг таклифига биноан 19 февраль куни Анқарага жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши тадбирларини ўтказади.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича фикр алмашилади.

Президент Туркия бизнесининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказиши, Туркия президенти Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган.

Киритилди: 10:22 19.02.2020. Ўқилди: 2077 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!