Олий Мажлисга Мурожаатномасида Шавкат Мирзиёев ёшларнинг илмини ошириш ҳақида тўхталди.
"Биз учинчи Ренессанс даврига қадам қўяр эканмиз, бизга янги Навоийлар, Мирзо Улуғбеклар, Бобурларни етиштириб берадиган тизим керак. Ёшларимиз билимли бўлиб улғайиши учун ҳамма ишни амалга оширамиз. Бу асосий вазифаларимиздан биридир", деди Мирзиёев.