Президент Шавкат Мирзиёев 20 август тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида Асакадаги General Motors автомобиль заводи фаолияти ҳақида гапирди.
«Экспортга юборган машинамизни ички бозорга нисбатан 30-40 фоиз арзонроқ қилиб сотар эдик. Чегарадан ўтказиб қўяр эдик-да, экспорт қиляпмиз деб, ғўддаяр эдик. У экспорт эмас, бало эди», — Шавкат Мирзиёев.
«Андижон машина заводи 3-4 йилдан кейин бизга керак ҳам эмас. Нимага десангиз, мана Тошкент вилоятида, Наманганда очиляпти, Жиззахда ҳеч ким тасаввур қилмаган 2-3 та завод очяпмиз. Шунинг учун биз Андижон заводини кўрсатганимизда ҳам фақат расмини кўрсатар эдик, биноси чиройли эди. Иқтисодиёти маъқул эмас эди», — деди давлат раҳбари.
Президентнинг таъкидлашича, энди рақобат муҳитини шакллантириш натижасида завод ўз фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиши керак бўлади.