Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Аномал иссиқ" ва "аномал совуқ" деган тушунчалар одатий ҳолга айланиб улгурди"

Шавкат Мирзиёев: "Аномал иссиқ" ва "аномал совуқ" деган тушунчалар одатий ҳолга айланиб улгурди"

Давлатимиз раҳбари халқаро вазият кун сайин ўзгариб бораётгани, йилдан-йилга такрорланаётган об-ҳаво инжиқликлари, “аномал иссиқ” ва “аномал совуқ” деган тушунчалар одатий ҳолга айланиб улгурганига эътибор қаратди.

Бундай қалтис шароитда ҳар бир экспорт бозори мамлакатимиз учун ўта муҳимлиги, керак бўлса, бу – иқтисодий хавфсизликнинг устувор йўналишларидан бири экани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис соҳа масъуллари ва ҳокимлар об-ҳавони баҳона қилавермасдан, шароитга мослашиб, иссиқ ва совуққа, сувсизликка чидамли маҳсулотлар етиштиришга ўтиши зарурлиги қайд этилди.

Ўтган 6 ойда озиқ-овқат экспорти 44 фоиз ўсиб, 1 миллиард 326 миллион доллар бўлди. Экспорт географияси 16 та давлатга кўпайди.

Шу билан бирга, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари, Қорақалпоғистон мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортининг суръати бўйича қолган ҳудудлардан ортда қолаяпти. Навоий вилояти эса ўтган йилги кўрсаткичларига ҳам чиқа олмади.

Ушбу ҳудудлар ва уларга Ҳукуматдан бириктирилган вакиллар бу борадаги ишларини фаоллаштириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Киритилди: 14:17 30.07.2025. Ўқилди: 863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!