Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шароф Рашидов туманида жарима қўлламаслик эвазига 2,6 млн сўм олган ходим ушланди

Шароф Рашидов туманида жарима қўлламаслик эвазига 2,6 млн сўм олган ходим ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Sharof Rashidovtumangaz” газ таъминоти бўлими ходими М.Қ. фуқаро Ш.нинг хонадони табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги учун расмийлаштирилган далолатномани йўқ қилиб бериш ва жарима қўлламаслик эвазига 2,6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:20 30.06.2022. Ўқилди: 2517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!