Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Шароф Рашидов туманида 3,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган АГТКШ аниқланди

Шароф Рашидов туманида 3,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган АГТКШ аниқланди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси топшириғига асосан республикамизнинг барча ҳудудларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Жамият Метрологик таъминот бошқармаси, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали мутахассислари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган “Ч. Й.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида (АГТКШ) хатлов ўтказилди.

Ўрганиш вақтида АГТКШдаги ҳисоблаш ускунасига ўзбошимчалик билан ташқи таъсир ўтказилгани аниқланди.

Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилди ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 3 миллиард 166 миллион сўмлик зарар қайд этилди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: Бугун 18:10. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!