Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Шакира ва Burna Boy ЖЧ-2026 очилиш маросимида мусобақа мадҳиясини ижро этишади

Шакира ва Burna Boy ЖЧ-2026 очилиш маросимида мусобақа мадҳиясини ижро этишади

Колумбиялик хонанда Шакира ва нигериялик мусиқачи Burna Boy Мехико шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати-2026 нинг очилиш маросимида турнирнинг «Dai Dai» деб номланган расмий мадҳиясини ижро этишади.

Пайшанба, 11 июнь куни Мехикодаги «Ацтека» стадионида Мексика ва Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) терма жамоалари Жаҳон чемпионати-2026 нинг очилиш учрашувида майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да (жумага ўтар кечаси) бошланади.

ЖЧ-2026 нинг гуруҳ босқичи ўйинлари 11 июндан 28 июнгача бўлиб ўтади. Плей-офф баҳслари эса 28 июндан старт олади. Финал учрашуви 19 июлга белгиланган.

Киритилди: Бугун 10:29. Ўқилди: 233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!