Бугун 5 март, 2021 йил, жума

O'ZB

Шаҳзода ўз ўғлини судга берди

Шаҳзода ўз ўғлини судга берди

Германиядаги Ганновер қироллик уйи эгаси, шаҳзода Эрнст Август ўз ўғлини судга берди, деб хабар бермоқда «MailOnline».

Маълум қилинишича, кичик Эрнст Август, отасидан яширинча, 154 йил давомида оилага тегишли бўлган Мариенбург оилавий қалъасини сотиб юборган.

Газетанинг ёзишича, 2004 йилда Ганновер шаҳзодаси ўғлига Мариенбург каби бир қанча йирик кўчмас мулк объектларига эгалик қилиш ҳуқуқини берган. 2018 йилда кичик Август қалъани таъмирлаш ва тиклаш унга жуда катта қимматга тушаётганлигини англаб, оиласига айтмасдан Германия ҳукуматига 1 еврога сотган.

Шунингдек, қалъа билан бир қаторда юзга яқин эски расмлар, антиқа буюмлар ва ҳайкаллар ҳам ҳукуматга топширилган.

Кичик Августуснинг отаси эса ушбу битимни суд орқали бекор қилмоқчи.

«Бундестаг аллақачон қасрни реконструкция қилиш учун 14 миллион евро ажратишга овоз берган, шунинг учун ҳукумат, уни бутунлай ўзиники деб билади», дейилади баёнотда.

Киритилди: 04:30 23.02.2021. Ўқилди: 4905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!