Шаҳзода Уильям Англияда шанба кундуз куни АПЛ ўйинлари кўрсатилмаслигидан норози.
Британия тахти вориси "Астон Вилла" жамоасига мухлислик қилади.
– Мен учун "Вилла Парк" стадионига бориш унчалик осон эмас, лекин мен имкон қадар кўпроқ ўйинларни – стадионда ёки телевизор орқали кўришни яхши кўраман.
Мен Чемпионлар Лигасининг барча ўйинларига боришга ҳаракат қилдим, чунки жамоа яхши формада бўлганда бу имкониятдан тўлиқ фойдаланиш керак.
Уйдаги энг катта муаммо – баъзан телевизордан [трансляцияни] топишга уриниш, чунки шанба куни соат 15:00 да бизда блэкаут бўлади ва бу жуда жахлни чиқаради.
– Сиз қароқчи трансляциялардан фойдалансангиз бўларди...
– Ха-ха, бу ҳақда изоҳ бермайман. Мен Villa TV учун пул тўлайман, шу сабаб мен воқеалардан хабардорман.
Лекин бизнинг мамлакатимизда ҳали ҳам ўз жамоамизнинг Премьер-лигадаги ўйинини кўра олмаслигимиз жуда асабийлаштиради, бироы чет элга борсангиз исталган ўйинни исталган вақтда кўришингиз мумкин" – деди шаҳзода Уильям.
Шанба куни тушдан кейин, кўпчилик ўйинлар ўтказиладиган пайтда, телевизион трансляцияларни тўхтатиш қоидаси 1960 йилларда жорий қилинган, бу эса мухлисларни қуйи лига ўйинларига боришга ундаш мақсадида амалга оширилган.