Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Шаҳрисабздаги яширин цехнинг «сири» очилди

Шаҳрисабздаги яширин цехнинг «сири» очилди

Шаҳрисабзда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда «Кеш» МФЙда яшовчи фуқаро Н.Қ. ўзининг яшаш хонадонининг ертўласида яширин цех ташкил этиб, ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, 604 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 320 кг. чигит, 1 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 00:31 12.11.2024. Ўқилди: 1450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!