Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шаҳрам Ғиёсов: "Чемпион ким бўлса, ўша билан жанг қилиб, камарни Ўзбекистонга олиб келаман"

A A A
Шаҳрам Ғиёсов: "Чемпион ким бўлса, ўша билан жанг қилиб, камарни Ўзбекистонга олиб келаман"

Профессионал бокснинг яримўрта вазн тоифасида WBA камари учун ўзбекистонлик мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсов йўналиш суперчемпиони билан жангга муносабат билдирди.

"Эннис жуда кучли боксчи. Жуда ақлли ва жуда тезкор. Биз ҳам анойилардан эмасмиз. Мен 20 йил шунчаки юрганим йўқ. Ким рақиб бўлишининг менга фарқи йўқ. Чемпионлик камари кимда бўлса, ўша билан жанг қилиб, камарни Худо хоҳласа Ўзбекистонга олиб келаман", деди Ғиёсов.

Аввалроқ, WBA ташкилоти суперчемпион Жейрон Эннис ҳамда мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсов ўртасидаги жангга расман буйруқ бериб, томонларга музокара ўтказиши учун 30 кун мухлат берганди.

Киритилди: 12:33 26.04.2025. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!