Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан "спарринг"га тушгани учун узр сўради

Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан "спарринг"га тушгани учун узр сўради

Аввалроқ боксчи Шаҳрам Ғиёсов инстаграмдаги саҳифасига айиқ билан "спарринг" тушгани акс этган видео жойлаганди. Видео ижтимоий тармоқларда кенг жамоатчиликнинг кескин эътирозларига сабаб бўлган, Экология вазирлиги эса ҳолатни ўз назоратига олганди.

Бугун, Шаҳрам Ғиёсов ҳолат юзасидан Экология вазирлигига ташриф буюрди. Вазирликда у билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Унга Вазирлар Маҳкамасининг "Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, жисмоний шахслар томонидан ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва турли мақсадларда фойдаланиш, ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш тақиқлангани тушунтирилди. Ўз навбатида Шаҳрам Ғиёсов узр сўраб, ўз хатосини тушуниб етгани ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини таъкидлади.

Ўз навбатида унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддасига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Боксчи базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жаримага тортилди.

Шунингдек, видео иштирокчилари ва ташкилотчилардан тегишли тушунтириш хатлари олиниб, айиқ Фарғона ҳайвонот боғига топширилди.

Киритилди: 16:52 06.01.2025. Ўқилди: 626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!