Серхио Рамос "Монтеррей"ни тарк этиб, жамоасиз қолди. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, 39 ёшли Рамос Мексика клуби сафидаги сўнгги ўйинини ўтказганини тасдиқлади.
"Бундан буён у эркин агент," - деб ёзди Романо ижтимоий тармоқда Рамос ҳақида.
Инсайдернинг таъкидлашича, Серхио Рамос бутсаларни михга илмоқчи эмас - у таклифларга очиқ.
Аввалроқ Серхио Рамос Европага қайтишни истаётгани ва Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпионати - 2026да иштирок этмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.