Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Серхио Рамос Европага қайтишга яқин

Серхио Рамос Европага қайтишга яқин

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос Европа футболига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Actu Foot икки нафар журналистга таянади.

Манба маълумотларига кўра, футболчини ўз сафига қўшиб олишдан Франциянинг «Ницца» клуби манфаатдор. Айни пайтда Рамос ва клуб вакиллари ўртасида музокаралар давом этмоқда.

«Ницца» испаниялик марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Рамос эса Европа футболига қайтишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Қайд этилишича, Франция клуби томонидан қилинган таклиф жиддий тусга эга бўлиб, томонлар ўртасида аниқ муҳокамалар олиб борилмоқда.

39 ёшли Рамоснинг сўнгги клуби Мексиканинг «Монтеррей» жамоаси бўлган. У жорий йил декабрь ойи бошида мазкур клубни тарк этган.

Киритилди: Бугун 11:17. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!