Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Серхи Роберто: «Барса»ни қўллаб-қувватлаш учун «Сан-Сиро»га бораман»

Серхи Роберто: «Барса»ни қўллаб-қувватлаш учун «Сан-Сиро»га бораман»

"Барселона"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда Италиянинг "Комо" клубида тўп тепаётган Серхи Роберто каталонияликларнинг Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Интер"га қарши ўйинига ташриф буюради.

Сешанба куни Ханс-Дитер Флик жамоаси "Сан-Сиро"да "нерадзуррилар" билан ўйнайди. Қарама-қаршиликнинг дастлабки учрашуви 3:3 ҳисобида якунланганди.

"Эртага "Барса"ни қўллаб-қувватлаш учун "Сан-Сиро"га бораман. Бундай ўйинни ўтказиб юборолмайман. Одатда уйда ўйинларни кузатаман, лекин "Барса" шу ерда, Италияда экан, буни ўз кўзим билан кўришим керак. Мен жамоага ишонаман," - дея Робертонинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Киритилди: 04:58 06.05.2025. Ўқилди: 963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!