Сергели туманида автомобилда содир бўлган, ёнғин тўғрисида маълумот берилди.
25-июн куни соат 09:34 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Порлоқ кўчасида, “Спарк” русумли автомобил ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари этилган манзилга соат 09:42 да етиб бориб, ёнғин соат 09:45 да ўчирилди.
Ёнғин натижасида айтилган манзилда “Спарк” автомобили тўлиқ ёниб зарарлангани ҳамда “Спарк” автомобили ёнида турган “Cобалт” автомобилининг ён томони кузов қисми ёниб зарарлангани аниқланди.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.