Вашингтондаги рестораларнинг бирида Трампнинг кечки таоми фаластинликларни қўллаб қувватлаётган америкаликлар томонидан тўхтатилди.
2025 йил 9 сентябрга ўтар кечаси президент Дональд Трамп ўзининг иккинчи президентлик муддати давомида илк бор Вашингтондаги машҳур Joe’s Seafood, Prime Steak & Stone Crab ресторанида овқатланди. У билан бирга вице-президент Ж.Д. Венс, давлат котиби Марко Рубио ва мудофаа вазири Пит Хегсет ҳам бор эди.
Бироқ кечки таом давомида Code Pink урушга қарши ҳаракати фаоллари ресторанга «Free Palestine! Трамп — замонамиз Гитлери!» деган шиорлар билан кириб келишди