Бугун 25 июнь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Сергели туманида содир бўлган ёнғинда 3 та автомобиль зарарланган

Сергели туманида содир бўлган ёнғинда 3 та автомобиль зарарланган

Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати Сергели туманида содир бўлган ёнғин бўйича расмий муносабат берди.

Бугун, 11 июнь куни соат 13:24 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, 6а-даҳасидаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:44 да қуршаб олинган ва соат 13:51да ўчирилган.

Ёнғин натижасида автосервиснинг ички қисми ва ички қисмида бўлган 3 та автомобиль ёниб зарарланган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ҳодимлари чиққан.

Киритилди: 16:29 11.06.2024. Ўқилди: 749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!