Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сербия президенти ва унинг оиласига суиқасд уюштиришни режалаштирган икки шахс ҳибсга олинди

Сербия президенти ва унинг оиласига суиқасд уюштиришни режалаштирган икки шахс ҳибсга олинди

Сербия президенти Александр Вучич оиласига суиқасд уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинган икки шахснинг ҳибсга олинганидан хабардор эканлигини эълон қилди.

Бу ҳақда "Политика" нашри хабар берди.

Вучич ҳужумни ким режалаштирганини билмаслигини, аммо унинг тайёрланишини тасдиқловчи видеолавҳаларга эга эканлигини айтди. Мавжуд далилларга асосланиб, режа дастлаб ўғлига, кейин эса ўзи ва рафиқасига ҳужум қилиш эди, деб ёзади нашр.

23 февраль куни Сербия Ички ишлар вазирлиги, Жиноят полицияси бошқармаси, Жиноятга қарши кураш хизмати, Хавфсизлик ва ахборот агентлиги (Сербия разведка агентлиги) ва Сербиянинг Кралево шаҳрида полиция ходимлари махсус операция давомида шаҳарнинг икки аҳолисини жиноятга тайёргарлик кўришда иштирок этганликларини кўрсатувчи маълумотлар асосида ҳибсга олдилар. Сербия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўлида мавжуд бўлган далилларга кўра, бу шахслар президент оиласи ва Ички ишлар вазирлиги ходимларига ҳужум қилиш учун қурол сотиб олишни ният қилганлар.

Киритилди: Бугун 07:15. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!