Сербияда 2024-йилнинг 1-ноябрида Нови Саддаги темир йўл вокзалига киришда 15 киши ҳалок бўлган бетон соябон қулаши ортидан минглаб одамлар иштирокидаги ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда.
Талабалар Белграддаги энг йирик автокомандани 24 соат давомида тўсиб қўйишди.
Намойишчилар Сербия байроқлари ва “Қўлларингиз қонга беланган” шиори ёзилган плакатларни кўтариб олдилар.
Бир кун аввал талабалар ва мактаб ўқувчилари сафига минглаб бошқа фуқаролар ҳам қўшилди.