Сербия ҳукумати инсонпарварлик ёрдами сифатида Украинага электр жиҳозлари жўнатилишини эълон қилди.
Сербия Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарига кўра, Сербия Украинага 19 та турли электрон қурилмалар ва электр инфратузилмаси қисмларини ўтказади.
Сербия Бош вазири Ана Брнабич Украинага инсонпарварлик ёрдамини жўнатиш учун тадбирга ташриф буюрди.
“Сербия Украинага имкони борича гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади”, деди у.