Сербиядаги норозиликлар яқин кунларда янада радикаллашиши мумкин.
Бу ҳақда Сербия бош вазири ўринбосари Александр Вулин маълум қилди.
"Аввало, намойишчиларнинг аксарияти Сербияни севувчи ватанпарварлар эканлигини таъкидламоқчиман. Лекин уларни бошқараётганлар Ғарб назорати остида. Яқин кунларда намойишлар янада радикал бўлишини кутаман", - дейди у.
Шу билан бирга, Республика Бош вазирининг ўринбосари Сербия хавфсизлик кучлари “мамлакатни ҳимоя қилиш учун етарли даражада кучли” эканлигини таъкидлади.
“Янги ҳукумат тузилгач, вазият тўлиқ назоратга олинишини ҳам кутаман”, — деди у.