Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сеп қилиш суннатми? Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳонинг сеплари ҳақидаги ҳақиқат

Сеп қилиш суннатми? Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳонинг сеплари ҳақидаги ҳақиқат

Мавлоно Муҳаммад Шамшод Надавий ҳазратлари айтадилар:

“Мусулмонларнинг бир гуруҳи сепни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари эканлигини исботлашга беҳуда уруниб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суюкли қизлари Фотима розияллоҳу анҳога сеп берган эдилар”, деганлар”.

Лекин ҳақиқат шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни қарамоқларига олган эдилар ва Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуда оила қуришга хеч нарсалари йўқ эди. Ҳижратнинг иккинчи йилида Фотима розияллоҳу анҳога никоҳланганларида, бир ансорий саҳоба бир уйни бўшатиб у кишига топширган эди.

لما قدم رسول الله صلي الله عليه وسلم المدينة نزل علي أبي أيوب سنة أو نحوها، فلما تزوج على فاطمة قال لعلى: اطلب منزلا.....

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида, Абу Айюбнинг уйида бир йил ёки шунга яқин турдилар. Али Фотимага уйланганларида, Алига қарата: "Турар жой топинг", дедилар....”

(Ат-Табақотул-Кубро либни-Саъд. 7-жилд, 22-бет)

Ўша уйда хеч нарса йўқ эди. Уни обод қилишлик учун қарамоқларига олганликлари жиҳатидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча зарурий жиҳозларни ташкиллаштириб берган эдилар ва у ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўз тарафларидан бўлмаган эди. Балки, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу совутларини 480 дирҳамга сотиб, никоҳдан олдин адо қилган Фотима розияллоҳу анҳонинг маҳрларидан бўлган эди.

(Мажмаъуз-завоид ва манбаъул-фавоид. 5-жилд, 205-бет)

Хуллас, уч қизлари Зайнаб, Руқайя ва Умму Кулсум розияллоҳу анҳуннага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафларидан сеп берилгани собит эмасдир. Худди шундай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўйлар бобида сепни зикр қилмаганлар. Саҳобаи киромлар розияллоҳу анҳум сийратлари ва ҳолатларида ҳам сеп олганликлари ва берганликлари собит эмас. Балки, Қуръони Карим, Ҳадиси Шарифда, аввалги фуқаҳолар ва тўрт имомнинг китобларида ҳам сеп собит эмас. Шунга қарамасдан сеп Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларими?..

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима розияллоҳу анҳонинг тўй пайтларида зарурий жиҳозларини ташкил қилишга буюрганликлари, маҳрга берилган пулдан қилинган эди. Шунинг учун ҳозирги даврда одат бўлган сепнинг жоиз бўлишига уни далил қилишлик жаҳолат, илмсизлик, нафсоний хоҳишларга эргашишлик ва Аллоҳнинг ҳадларига хилофликдир. Бундан сақланишлик лозимдир.

“Жаҳииз эк наасуур – Сеп бир бедаво дард” китобидан, 38-52-бетлар

Абдулқаййум Комил таржимаси

Киритилди: 11:57 04.07.2018. Ўқилди: 3619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!