АҚШ сенатори Берни Сандерс Ғазо секторидаги Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлган журналистлар сони ортиши муносабати билан тергов ўтказилишини талаб қилди. Бу ҳақда у АҚШ компанияси X ижтимоий тармоғида билдирган.
Сандерс сўнгги икки йил ичида израиллик зарбалар оқибатида 249 оммавий ахборот ходими ҳалок бўлганини эслатди.
«Бу иккинчи жаҳон уруши ва Вьетнам урушида ҳалок бўлган журналистлар сонидан ҳам кўп», — деди сенатор.
У, шунингдек, исроил зарбалари оқибатида жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар орасида американ журналистлари ҳам борлигини қайд этди.
«Журналистларга қарши бу уруш тергов қилиниши ва унга барҳам берилиши керак», — деб қўшимча қилди Берни Сандерс.