Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Седнаядаги қўзғолонни бостирган: Суриянинг собиқ ички ишлар вазири ҳокимиятга таслим бўлди

Седнаядаги қўзғолонни бостирган: Суриянинг собиқ ички ишлар вазири ҳокимиятга таслим бўлди

Суриянинг собиқ ички ишлар вазири Муҳаммад ал-Шаар янги ҳукуматга таслим бўлди. ИИВнинг собиқ раҳбари куч тузилмалари билан ўз ихтиёри билан алоқага чиққани ҳақида "Ал-Арабия" хабар бермоқда.

Муҳаммад ал-Шаар 2011 йилдан 2018 йилгача ички ишлар вазири лавозимида ишлаган. Ундан олдин ҳарбий полицияга раҳбарлик қилган. "Al-Arabiya" маълумотларига кўра, собиқ вазир 2008 йилда Седная қамоқхонасидаги исённи бостиришда қатнашган, бу жараёнда очиқ манбаларга кўра 20 дан ортиқ маҳбус ўлдирилган. 2011 йил ўрталаридан бери ал-Шаар Ғарб санкциялари остида қолмоқда. Сурия Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари телеканалга вазир сифатида фаолият юритган даврида қонунни бузмаганини таъкидлади.

Бундан олдин Суриянинг собиқ президенти Башар Асаднинг амакиваччаси Атиф Нажиб Сурия ўтиш даври ҳукуматига таслим бўлганди. 2011 йилда Нажиб Суриядаги "Араб баҳори" марказларидан бири бўлган Деръада хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимини эгаллаган эди.

Киритилди: 21:25 04.02.2025. Ўқилди: 1247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!