Amazon асосчиси ва сайёрадаги энг бой одам Жефф Безос атроф-муҳитни сақлаш учун 791 миллион доллар ҳайрия қилди.
Aниқлик киритилишича, маблағ экологларга Безос томонидан асос солинган Ер фонди орқали ажратилади. Миллиардернинг сўзларига кўра, ушбу маблағларни ажратиш Ер келажагини ҳимоя қиладиган олимлар, фаоллар, нодавлат ташкилотларни молиялаштиришнинг бошланиши ҳисобланади.
Хайрия маблағидан Жаҳон ресурслари институти, Табиатни муҳофаза қилиш, Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди, Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш жамғармаси ва AҚШ Табиий ресурсларни мудофаа кенгаши каби яшкилотларнинг ҳар бири 100 миллион доллар олади.