Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сайёрадаги энг бой мусиқачи аёл номи маълум бўлди

Сайёрадаги энг бой мусиқачи аёл номи маълум бўлди

Америкалик қўшиқчи Рианна сайёрадаги энг бой мусиқачи аёл дея тан олинди. Forbes нашрининг ҳисоб-китобларига кўра, унинг бойлиги 1,7 миллиард долларга етган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Шунингдек, қўшиқчи энг бадавлат артист аёллар орасида иккинчи ўринни эгаллаган. Биринчи поғонани эса америкалик телебошловчи Опра Уинфри банд этган.

Шу билан бирга, таъкидланишича, Рианна мусиқа сабаб бойликка эришмаган, чунки 2016 йилдан бери у бирорта янги альбомини тақдим этмаган. У Fenty Beauty компаниясининг 50 фоиз акцияларига эгалик қилади, бу эса унинг даромадини тахминан 1,4 миллиард долларини ташкил этади. Шунингдек, қўшиқчи Savage х Fenty аёллар кийим-кечагини ишлаб чиқарувчи компания орқали ҳам яхшигина даромад кўради.

Forbes Fenty Beauty компаниясини 2,8 миллиард долларга баҳолаган. Рианнанинг ички кийимлар линиясига эса 115 миллион доллар сармоя киритилган бўлиб, у 1 миллиард долларга баҳоланган.

Қўшиқчи, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам пул ишлаб топади — унинг Instagram’даги саҳифасини 101 миллион, Twitter’ини эса 102,5 миллион обуначи кузатади.

Киритилди: 15:42 05.08.2021. Ўқилди: 2831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!