Шимолий Американинг энг йирик саёҳат суғуртаси компаниясининг экспертлари 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг хавфсиз давлатлар номини эълон қилди. Рейтингнинг энг юқори биринчи поғонасини Канада эгаллади. Бу мамлакатда зўравонлик жиноятлари кам бўлиб, аёл саёҳатчилар учун ҳам энг хавфсизи ҳисобланади. Иккинчи ўрин Швейцарияга, учинчи ўрин зўравонлик даражаси пастлиги туфайли Норвегияга насиб этди.
Ушбу рейтингдан ўрин олган саёҳат учун энг хавфсиз 10 та мамлакатни санаб ўтамиз: Канада, Швейцария, Норвегия, Ирландия, Нидерландия, Буюк Британия, Португалия, Дания, Исландия, Австралия.
Маълумот учун, “Lonely Planet Global” сайёҳлик компанияси 2024 йил саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакат сифатида Ўзбекистонни қайд этган эди.