Молдова полициясининг Бош инспекцияси маълум қилишича, улар Россиядан фуқароларни ташиётган чет эл рақамли автобуслар оқимининг кўпайганини қайд этишган.
"Бу ташувчиларнинг барчасида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш учун лицензия ҳужжатлари ёки шартномалар мавжуд эмас", – дея полиция вакиллари таъкидлади.
Уларнинг фикрича, саёҳат "муайян манфаатлар йўлида уюштирилган". Полиция маълумотига кўра, мамлакатга"битта ёки иккита эмас" кўплаб автобуслар кириб келган.