Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Сайҳунобод туманида 802,2 млн сўмлик электр энергиясини ноқонуний ишлатган корхона фош этилди

Сайҳунобод туманида 802,2 млн сўмлик электр энергиясини ноқонуний ишлатган корхона фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сайҳунобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговгача текширув давомида “Q.” хусусий корхонаси масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, корхона ишлаб чиқариш биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида улангани аниқланди.

🔌 Ушбу ҳолат орқали улар давлатга 802,2 млн сўмлик зарар етказгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:43 03.07.2025. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!